Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

79-ҳадис шарҳи

20:17 / 18.07.2021 | Umid Abdumutalov | 1030

Ассалому алайкум! 79. Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллАллоҳу алайхи васаллам Рамазондан бошка ойнинг рӯзасини хеч тӱлиқ тутмаганлар. Қачон тутсалар, ҳатто гапирувчи, оғизларини очмасалар керак, дер эди. Огизлари очик бўларди, ҳатто гапирувчи, рӯза тутмаса- лар керак, дер эди. Бухорий ва Муслим ривоят килишган. Устозлар илтимос ушбу ҳадисни шарҳлаб бера оласизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ойидан бошқа ойларда тўлиқ бир ой рўза тутмаганликлари айтилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишади. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat