Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламдан бир ҳадис бор экан. Қисқача "Эй инсонлар! Аллоҳни зикр қилинг! Аллоҳни зикр қилинг! Аллоҳни зикр қилинг! Биринчи сур чалинди, иккинчиси ҳам яқин. Ўлим бутун қийноқлари ила келди,-дер эдилар" манашу ҳадис. Сур қиёматда Исрофил алайҳиссалом томонидан чалинмайдими? Биринчи сур чалинди дейилганда нима назарда тутиляпти?
– Ва алайкум ассалом! Ҳали сур чалингани йўқ. Келтирган ҳадисингизни араб тилидаги матнини ҳам жўнатинг. Валлоҳу аълам!