Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўзах харом қилинган кишилар

19:29 / 14 октабрь | محمد | 273

Ассалому алайкум! Шахси номалум бўлган бир киши марузасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дўзах унга харом ёки у дўзах харом қилинган кишини хабарини берайми” деган эканлар. Ушбу манода хадис борми устоз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унақа маънода ҳадислар жуда кўп. Улардан бири қуйидаги.

حَدَّثَنَا أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمُعَاذٌ رَدِيفُهُ عَلَى الرَّحْلِ قَالَ: «يَا مُعَاذُ بْنَ جَبَلٍ». قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. قَالَ: «يَا مُعَاذُ». قَالَ: لَبَّيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَسَعْدَيْكَ. ثَلَاثًا. قَالَ: «مَا مِنْ أَحَدٍ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ صِدْقًا مِنْ قَلْبِهِ إِلَّا حَرَّمَهُ اللهُ عَلَى النَّارِ». قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا أُخْبِرُ بِهِ النَّاسَ فَيَسْتَبْشِرُوا؟ قَالَ: «إِذًا يَتَّكِلُوا». وَأَخْبَرَ بِهَا مُعَاذٌ عِنْدَ مَوْتِهِ تَأَثُّمًا 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Муъоз ибн Жабал», дедилар. Муъоз у зотнинг уловларига мингашиб олган эди, «Лаббайка ва саъдайка,* эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Эй Муъоз», дедилар яна. «Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули», дея уч марта айтди. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб сидқидилдан гувоҳлик берган киши борки, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларни бундан хабардор қилайми, хурсанд бўлишар эди?» деди (Муъоз). «У ҳолда суяниб қолишади», дедилар у зот.
Муъоз гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, буни ўлими олдидан айтган».

* «Лаббайка ва саъдайка» ибораси луғатда «Мен мана шу ердаман, хизматингизга тайёрман, сизни улуғлайман» деган маънони билдиради. Истеъмолда эса ўзбек тилидаги «Буюринг, амрингизга мунтазирман» деган жумлага тўғри келади. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat