Ассалому алайкум! Мен жуда кўп этибор берсам ҳар битта инсон таҳорат қилаётган маҳал кийимларига сув сачраркан яни ерга тушган сув томчиси қайта ердан кийимга тегаркан бундай ҳолатда ердаги сув ҳаром ҳисобланадими нотоза сув сачраган кийим билан намоз ўқиб бўлмайдими кийимни алмаштириб кейин намоз ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сув тушган ер нажосат теккан бўлмаса бўлди. Сачраган сувнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!