Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кассада ишлаш

06:15 / 19.04.2021 | Mirzohid | 1149

Ассалому алайкум! Мен кўп тармокли дўконда кассир бўлиб ишлайман. Кўп холларда харидорларнинг қилган харидлари тўлов суммаси тийинларда чиқади(мисол учун 10455,55 сўм). Бундай вақтда тийинларни гохида олиб қоламан гохида кўпроқ қилиб бериб юбораман(мисол учун ёки 10400 олиб қоламан ёки 10500). Лекин кун охирида бу пулларни хисоб-китобини тўғирлаб юборишади. Саволим шуки мен бу холатда бировнинг хаққини еб қўймайапманми ёки бировнинг хаққини бировга ўтказиб юбормаяпманми? Агар шундай бўлса бу жойда ишлашим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида дўкон эгалари сизларни бундай ҳолга солмасликлари керак. Улар одамларни нечадир тийинлаб бўлса ҳам ҳақлари қолиб кетишини ихтиёрли равишда қиладилар. Бироз сизга қийинчилик бўлса ҳам бир оғиз айтиб қўйинг ёки бирор каттароқ қоғозга “баъзиларингизни тийинларингиз қолиб кетиши мумкин рози бўласиз” деб ёзиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat