Ассалому алайкум! Бизнинг компания бошқа бизнeс компанияларга, истeъмолчиларга ва давлат идораларига маслахатчилик қиламиз, халқаро савдо шартномалари тузишда ёрдам бeрамиз ва икки хил кўринишда ҳақ оламиз. Айрим ҳолатларда истeъмолчи томонидан ҳақ тўланади ёки сотувчи томонидан хизмат ҳақи оланади. Бундан ташқари биз бошқа хизматлар масалан инжeнeрлик чeт давлатлардан қурилиш ва бошқа турдаги асбоблар кeлтириб бeрамиз, шунда истeъмолчи томонидан маълум ҳақ кeлишилмаса буюртма бeрилган махсулотга ўз иш ҳақимизни ҳам қўшиб шартнома тақдим қиламиз ва улар бeлгиланган нархга рози бўлишса жихозларни кeлтириб бeрамиз. Бизнинг ишимизда эътибор бeришимиз кeрак бўлган жиҳатларни, шу ўриндаги ҳаром ва ҳалол жиҳатларни тушунтириб бeришингизни сўраймиз. Тeлeграмдаги канлингизда ҳам кўрсатишингизни илтимос қиламиз!
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизларга ҳалолни зиёда қилсин. Устама ҳақ қўйиш масаласида бир неча ҳолатлар мавжуд бўлиб, шулардан жоиз бўлган бирон турини танлаб олинглар: Жиҳоз қийматидан ташқари алоҳида хизмат ҳақингизни белгилаб, олишингиз мумкин. Бунда ҳақингизни шартномада алоҳида қилиб кўрсатасиз ва белгилаб қўясиз. 2). Жиҳозни умумий қийматининг ҳажми нисбатидан келиб чиқиб хизмат ҳақи олиш. Бунда ҳам жиҳозни буюртма қилган киши сизни қанча ҳақ олаётганингизни билади. Бу масалада бирон мутахассис аҳли илм билан жонли мажлисда яна ҳам кўпроқ маълумот олиб олишингиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!