Ассалому алайкум! 1. Мен бир таксига ўтирдим. Маълум бир жойга обориб қўйишини сўрадим. Иш ҳақига 4000 сўм беришимни айтдим. У ўтиринг деди. Манзилга боргандан сўнг 10.000 сўм деб эшитганини ва мендан 10.000 сўм талаб қилди. Мен унга ундай эмас 4000 сўм деган эдим дедим. Ҳатто юрган километри ҳам 10.000 сўмлик эмас эди. Мен таксистга шундан келиб чиқсангиз ҳам бўлади 10.000 бермайман десам норозиман деди ва пулни олмади. Савол: шу вазиятда уни рози қилишим керакми?
2. Бази ҳолларда бундай вазиятлар коп бўляпти. Мисол учун машина устахонасига кирамиз. Биламиз у қиладиган иш ва запчастларни нархини ва шундан келиб чиқиб тахминан 100-150 минг бўлади деб ўйлаб иш қилдирамиз. Шу вазиятда уста 2-3 баробар қиммат айтса, лекин эл қатори у нарса арзон бўлса шу вазиятда ҳам устани рози қилиш керакми? Но орин саволлар учун узур
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ўшанча жойга одатда неча пул тўланса шу пулни беришингиз керак.
2). Бундай ўйлаб иш қилиш нотўғри. Аввалдан келишиб олиб кейин бошлаши керак. Валлоҳу аълам!