Ассалому Алайкум Шайх хазратлари. Сизга бир биродаримнинг саволини ёълламоқдаман. Илтимос жавоб беринг.Биродарим Афғонистон давлатидаги Америка Қоъшма Штатларининг ҳарбий базасидаги Американинг компаниясида оддий ишчи боълиб ишлар эканлар. Ва базадан ташқарига ҳам чиқишга рухсат юқ экан.Барча мол ва парранда гоъшт маҳсулотлари Америкадан келар экан, лекин қанақа тартибда уларнинг соъйилганини билишнинг имкони боълмаётган экан.1-савол: Илтимос айтингчи мана шу биродаримнинг ишлаётган иши ҳалолми?2-савол: Илтимос айтингчи мана шу биродаримнинг истеъмол қилаётган таомлари ҳалолми?жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат Оллоҳ ҳаммамиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бунинг тафсилотини билиш керак. У ердаги иши шариат рухсат берган иш бўлиши лозим. Ношаръий иш бўлса, жоиз эмас. Овқатларни суриштирмасдан, фатво билан аниқлаб бўлмайди.