Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, алҳамдулиллаҳ 3ойлик ўғлим бор. Биз уни 2 ёшгача болалар пулига ўтказмоқчи эдик, лекин унинг учун пул сўрашяпти. Бошқа йўлини қидирдим, у ерда бир танишим ишлайди. Ундан сўрасам “ака мен шу ерда ишлаб туриб пулсиз битиролмадим” деди. Шунга бошим қотди нима қилай? Ўз хаққини ундириш учун порага руҳсат бор дейилганини ўқидим. Мени холатим шунга тўғри келадими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни олувчилар сафига киришингиз ёки кирмаслигингизни билмаймиз. Валлоҳу аълам!