Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир тафсир китоб ҳақида

00:00 / 01.12.2012 | eski savollar | 1693
Ассаламу алайкум.Ҳазрат, Қуръон тафсирига бўлган рағбатим туфайли, бошқа тафсирларни, хусусан Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари бўлмиш ибн Аббос тафсирларини ўқишни бошлаш ниятидаман. Набий алайҳиссаломнинг ёнларида ибодат қилиб юрган саҳобаларнинг Қуръонни оятларини қандай тушунишганлари ўзим ҳис этгим келди. Зора, оз тақвом қувватланса. Аммо бу ҳусусда, мазкур тафсирнинг тўлиқ ҳазрат ибн Аббосга тегишли ёки тегишли эмаслиги тўғрисида ихтилофлар бор экан."© 2007 Роял Аал ал-Байт Институте фор Исламиъ Тҳоугҳт Амман, Жордан" муаллифлик ҳуқуқи остида Мокране Гуеззоу томонидан инглизчага таржима қилиниб, Иёрданияда чоп этилган тафсирнинг электрон варианти интернетга чиқарилган. Ҳазрат, "Танвир ал-Миқбас мин Тафсир Ибн ЪАббас" тафсири ҳақида нима дейсиз? Мазкур инглизча таржимани ўқисам бўладими? (Ҳарқалай, Иёрданияда чоп этилганига кўра таржима ишончли бўлса керак...) Ҳазрат, "Улумул Қуръон" китобингизни кутяпман, аммо ҳамон чиқишидан дарак йўқ... Бу китобдан, иншааллоҳ қачон баҳраманд бўлишимиз мумкин? Мазкур китобнинг мундарижаси ёки кириш қисминими ислом.уз сайтида олдинроқдан ўқишимиз имкони борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг тафсири деб аталган тафсирни у зотдан кейин бошқа одамлар у кишидан қилинган ривоятлар асосида тузганлар. Сиз айтган инглизча нусхани тайёрлаган муассаса обрўли ишончли ташкилотдир. Улумул Қуръон китобини ёзилганига анча бўлишига қарамай чоп этилиши кечикиб кетди. Аллоҳ таолони иродаси. Муҳаррирлар ва чопхона масалалари баҳона бўлмоқда. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ таоло осон қилсин. Тезда чоп бўлса, ҳаммамиз ўқиймиз, иншааллоҳ!

Топ рейтинг www.uz Openstat