Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ёд олиш ҳақида!

00:00 / 18.11.2011 | eski savollar | 2260
Хурматли Хасанхон, Хусанхон ва Абдулбосит қори акаларим. Аллоҳ таоло сизларни қилаётган ишларингизга ўзи барака берсин! мени саволим, Мен Қуръони Каримни ёд олишни бошладим, шунинг учун мен нималарга эътибор беришим керак! Маслаҳатингизга мухтожман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ва алайкум ассалом.Сиз аавало Аллоҳ таолога ушбу тавфиқи учун шукр айтишни унутманг. У Зотга доимо дуо ва тазарруъда бўлинг. Ниятни тўғри қилинг ва банда томонидан лозим бўлган бошқа ишларни ҳам амалга оширишга ҳаракат қилинг. Қуръон ўқиш ва ёд олиш одобларига риоя қилинг: доимо таҳорат билан, қиблага юзланган ҳолда, покиза жойда, ҳаёлни бошқа ишлардан холи қилган ҳолда ёд олишга киришинг. Ҳар бир дарсни олдин бехато ўқишни ўзлаштиринг, кейин уни ёд олишга ҳаракат қилинг. Яхши ёд олганингиздан кейин китобга қарамай уни 100 ёки 150 бор ёддан такрорланг. Ҳар куни маълум миқорда ёд олишни вазифа қилиб олинг, вазифангизни адо қилмай туриб жойингизга ётманг. Ёд олмоқчи бўлган оятларингизни бирор мўътабар қорининг қироатини эшитишдан бошласангиз, янада яхши бўлади. Ҳар бир сурани ёки порани тугатганингизда уни бир бутун қилиб жамлаб олишни ҳам унутманг. Бунинг учун маълум кун тайёргарлик кўришдан ҳам эринманг. Ўрганингизни бирор устоздан, ускунага ёзилган қироатлардан фойдаланган ҳолда бир қатор ўтказиб олинг. Доимо ёд олган сура ва пораларингизни такрорлаб туринг ва буни ҳам маълум вазифа асосида олиб боринг.Шунингдек, сизга ушбу бўлимдаги "Ёдлашни осонлаштирувчи омиллар" сарловҳасида берилган жавобни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat