Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда ояти ўқилгандан сўнг сажда қилиш

00:00 / 28.04.2008 | eski savollar | 10220
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Сажда ояти ўқилганда сажда қилиш вожиб деб эшитдим, лекин кўпчилик ичида сажда ояти ўқилганда тиловатдан кейин сажда ояти ўқилганини айтиб ўтиш керакми, чунки кўпчилик сажда ояти ўқилганини ҳатто билмайдилар ҳам, агар айтилмаса вожиб амали бажарилмаган бўлиб эшитган инсон гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Тиловат қилган инсон эшитувчини огоҳлантириши керакми ёки йўқми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассаламу алайкум! Ҳазрат, агарда сажда оятини фарз ибодатида, масалан Алақ сурасини Шом ёки Хуфтоннинг фарзида қироат қилинса, у ҳолда Ҳанафий мазҳабида қай ҳолатда сажда оятини бажарган афзал?Биламизки кўп масжидларимизда қироат қилинадиган фарз намозларида сажда ояти мавжуд бўлган сураларини умуман қироат қилишмайди ёки ўқиса сажда оятига келганда қолдириб рукуга кетиб қолинади. Бунга қандай изоҳ берасиз?Саволни қисқаси, Фарз ибодатида сажда оятини қай ҳолатда бажарган афзал?Ташаккур!- Намоздами ёки намоздан ташқаридами тиловат қилиб келиб сажда оятининг ўзини қолдириб ундан кейинги оятга ўтиб кетиш макруҳдир. Бунда саждадан, Аллоҳ таолонинг тоатидан юз ўгириш содир бўлган бўлади.Акси макруҳ эмас. Сажда оятини ёлғиз ўзини тиловат қилиш макруҳ эмас. Бунда саждага қизиқиш бор.Унга бошқасини қўшиш мандубдир. Бир оятни бошқа оятдан афзал кўришга ўхшаб қолмаслиги учун сажда оятига бир икки оятни қўшиб тиловат қилган яхши бўлади.Сажда оятини қироат қилиб туриб охиридаги сажда маъносидаги сўзни тиловат қилмаса, сажда қилмайди. Агар сажда маъносидаги сўзни ўзини тиловат қилса ҳам сажда қилмайди. Уни тингловчидан махфий қилиш яхшидир. Чунки у тиловат саждасига тайёр бўлмаса қийланиб қолади. Мисол учун, таҳорати бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун имомлар фарз намозларда сажда оятларини тиловат қилишдан эҳтиёт бўладилар. Чунки намозда иштирок этмаётган одамлар эшитса ва тиловат саждасини қилишга таҳорати бўлмаса, қийналиб қоладилар.Қироати махфий бўлган намозда имом сажда оятини тиловат қилиши макруҳ. Бунда муқтадийларга шубҳа тушади. Нима учун сажда қилганларини билмай қоладилар. Жума ва ийд намозларида сажда оятини тиловат қилиш ҳам макруҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat