Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таоло менга “Воқеа” сурасини ёд олишни насиб қилган. Шу ёд олганим ёдимдан чиқиб кетмаслиги мақсадида имкон қадар такрор қилиб тураман. Ҳадисда келган ваъдадан ҳам баҳраманд бўлиш мақсадида “Воқеа” сурасининг такрорини шомдан кейинга қолдираман. Ҳазрат, ҳар куни шу зайлда иш тутсам, ҳам Қуръондан бир сурани унутиб қўймаслик ниятида такрор қилган бўлиб, ҳам ҳадисда келган ваъдага эришаманми?
Албатта, шу зайлда иш тутсангиз, ҳам Қуръондан бир сурани унутиб қўймаслик ниятида такрор қилган бўлиб, ҳам ҳадисда келган ваъдага эришасиз.