Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзада сақич чайнаш

11:04 / 21.04.2021 | Хусан Рахмонов | 1311

Ассалому алайкум! Рўзадор одам билмаган холда беихтиёр сақич чайнаб қўйди. Энди рўзаси очиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида оддий сақич чайнаш билан рўза очилмайди. лекин ҳозирги кундаги жевачкалар жоиз бўлмайди, чунки унда бошқа ажрашмалар бор. Рўзани халқумдан ичкарига ўтган нарса очишлиги тўғрисида кўп бор тўхталдик. Сақични ҳам чайнаганда ундан бирор нарса ажраб чиқиб ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса рўза очилмайди. Лекин сақич чайнаш макруҳ ҳисобланади. 

( وَ ) كُرِهَ (مَضْغُ عِلْكٍ) أَبْيَضَ مَمْضُوغٍ مُلْتَئِمٍ ، وَإِلَّا فَيُفْطِرُ قَيَّدَهُ بِذَلِكَ ؛ لِأَنَّ الْأَسْوَدَ وَغَيْرَ الْمَمْضُوغِ وَغَيْرَ الْمُلْتَئِمِ ، يَصِلُ مِنْهُ شَيْءٌ إلَى الْجَوْفِ فَإِنْ كَانَ مِمَّا يَصِلُ عَادَةً حُكِمَ بِالْفَسَادِ ؛ لِأَنَّهُ كَالْمُتَيَقِّنِ  

Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаш макруҳдир. Лекин рўза очилмайди. Бунинг акси бўлса, рўза очилади. Юқоридагидек қайдлашнинг сабаби шуки, қора сақич, аввал чайналмагани, чайнаса титиладиганидан одатда ичкарига бирор нарса кетиб қолади. 
Қайсики нарса одатда ичкарига кетиб қоладиган нарсалар жумласидан бўлса,  рўзани очилганлигига ҳукм қилинади. Одатда ичкарига етадиган нарса аниқ етган нарса кабидир. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat