Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руқия исми

01:33 / 23.09.2021 | Mavluda | 2682

Ассалому алайкум! Яқинда қиз фарзандли бўлдик Аллоҳга шукр. Лекин бир масала мени ўйлантирмоқда. Қизимизни исмини Руқия деб қўйишди. Бир Масжидни Имоми қўйса бўлади дебди. Лекин яқинда эшитиб қолдим. Руқия исм эмас дам солиш дегани экан. Руқайя деса тўғри бўлади дийишди. Уйдагиларга айтдим. Руқия эмас Руқайя экан. Руқайя деб чақиринглар десам ҳич ким айтмаяпти. Исмини ўзгартирганимиз мақулми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида дам солиш “руқя” ва исмнинг тўғри талаффуз сиз айтганингиздек “Руқайя”. “Руқайя” деб тўғри талаффуз қилишга ўрганинглар. Ўзгартириш шарт эмас. Чунки бу исм Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг исмидир. Аллоҳ қизингизни Руқайя онамизга ўхшаган мўъмина, солиҳа, обида, сожида бандаларидан бўлишлигини насиб қилсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat