Ассалому алайкум.Фарз намозини ўқиётганда жахрий намозлардаги қироатни ва жахрий бўлмаган намозлардаги рукнлардаги овозни чиқариш ёлғиз намозхон учун қандай амал ҳисобланади: фарз, вожиб, суннат ёки бошқа?Шунга ўхшаш савол ва унга жавоб ҳам берилган экан, лекин жавоб саволдаги иш жойидаги мажбурий ҳолат учун бўлса керак деган фикр бўлгани учун умумий ҳукмни билмоқчи эдим. Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- фарз намозини ўқиётганини билдириш ва унинг ҳам қўшилиб жамоат қилишга имкон яратиш учун овозини чиқариб ўқишга ўтса бўлади. Махфий қилиш мумкин эмас.