Ассалому алайкум! Орттирилган пул, яъни кимдур бошқа одамдан зарар eса, жароҳат олса у одам кeлтирилган зарарни қоплашга пул сўраса, бeраётган одам норози бўлиб бeрса, ўша пулни ишлатса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Зарарни даф қилиш учун кетадиган маблағни тўлаш ўша зарарни етказганнинг зиммасига вожиб. Лекин етган зарарни тузатишга кетгандан ортиқчасини олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!