Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайат аъзолари сизларга саволим: Ҳозир ҳамма Аҳмадбой деган тадбиркор билан ишламоқда. Яъни фоизга пул, мол ва машиналарини бир йилга бериб фойдаланябди. Биз уларни фойдадан қилган тўй, марака ва эҳсонларига бориб юрибмиз. Лекин бир нарса ўйлантиради, бизлар бориб гуноҳкор бўлиб қолмаябмизми? Шунга ойдинлик киритиб беринглар илтимос. Бизларга тўғри маслаҳат кўрсатиш учун Аллоҳ сизларни илмли қилиб яратганку. Олдинги сафар ҳам саволим жавобсиз қолганди. Илтимос жавоб йўлланглар.
Ва алайкум ассалом! Биз Аҳмадбойни ким эканлигини танимаймиз. Лекин бу каби ишга асло яқинлашманглар. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله صلى الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!