Ассалому алайкум! 8715-саволга берилган жавоб буйича савол туғилиб қолди. Нафл эътикофи учун қандай ният қилинади? Нафл эътикофи ниятини қилмаган киши масжид хонақосидан ташқарида, яъни масжид ховлисида ёки навесида ёки атрофида оғиз очиши, шунингдек таробех намози вақтида сув ичиб ейиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Масжидга кирганимда то чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим дейилади. Мумкин. Валлоҳу аълам!