Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик нияти

19:04 / 16.09.2016 | Sardor | 2953

Ассалому алайкум! Устозлар мен Россияда онамга тел қилиб уйдаги қўйлардан биттасини сизни (яни онамни) номиздан ният қилиб қурбонликка сўйинглар дедим. Онам ҳам рози бўлиб фалон фалон 40 кг дан ортиқроқ келадиган қўйни бирини сўямиз деб айтди. Саволим, шу суҳбатимизнинг ўзи ниятга кифоя қиладими ёки сўйишдан олдин алоҳида ният қилиш керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввал қурбонлик қилувчини тайин қилиб олиш керак. Қурбонлик қилиш эса : Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 шарт топилиши керак. 1.    Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас.(Бадоеъус саноеъ) 2.    Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди. (Ал баҳрур роиқ) 3.    Нисоб эгаси бўлиш. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ وَجَدَ سَعَةً لِأَنْ يُضَحِّىَ، فَلَمْ يُضَحِّ، فَلاَ يَحْضُرْ مُصَلاَّنَا» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:   «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин», дедилар”. Аҳмад, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган. 4.    Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Али  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:” Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас”. Шу сўзни Абу Ҳанифа ва Иброҳим Нахаъийлар ҳам айтишган. (Авнул Маъбуд). Савол: Ота вафот топиб, аёли ва балоғатга етмаган болалари қолса ва қолдирган ҳожати аслиядан ташқари моллари аёлини ва фарзандларининг ҳар бири алоҳида алоҳида нисоб эгаси бўлишига кифоя қилса ҳар бирига алоҳида қурбонлик вожиб бўладими? Жавоб: Аёли зиммасига қурбонлик вожиб бўлиб, балоғатга етмаган болалари тарафидан қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди. Роддул муҳторнинг қурбонлик китобида шундай келтирилади: «ота балоғатга етмаган боласининг молидан  уни номидан қурбонлик қилмайди». Кейин сўйиш вақтида “фалончининг тарафидан” дейиш кифоя қилади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat