Ассалому алайкум! Закот бермоқчиман лекин тўғри келадиган инсонни учратганим йўқ балким куни билан ишда бўлганим учун топишга қийналаётган бўлишим мумкин. Менинг холам (онамнинг синглиси) 2019-йил бева бўлиб қолдилар. 3 нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Поччамнинг ўлимидан сўнг жуда қийналиб қолдилар. Фарзандларни кийинтириш, едириб ичириш ва хоказо. Кичик фарзандлар 2 ёшга тўлди. Ўзлари бозорда дўкон юрғазадилар. Хозир лекин савдолари анча паст ва оила тебратишга анча қийналиб қолганлар (буни бувимнинг гапларидан билдим). Шу пайтгача қўлдан келганча ёрдам бериб турамиз оилавий ва бошқа яқинларимиз. Хозир додам ва бувим билан яшашмоқда (қайсидур маънода уларнинг песниялари хам ишлатилади рўзғорга). Ўтган йили Аллоҳга тавакал қилиб хам шу холамга берган эдим. Лекин бу йил илимга кучлироқ киришиб закот бўйича саволларим кўпайди. Бу йилги закотимни хам холамга берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолангизни ўзи қарзларидан ташқари 27 милион пул эгаси бўлса беролмайсиз. Ундан кам бўлса беришингиз мумкин. Шунда ҳам нисобга қодир қилиб қўймайсиз. Валлоҳу аълам!