Ассалому алайкум! Қайнонам зиқнароқ, турмуш ўртоғимни хам ойлик маошларини олиб қўядилар, йўлга кетадиган харажатларини хам қайнонам берадилар. Фарзандим бор хали 6 ойлик. Ўзимга ва фарзандим эхтиёжлари учун, хаттоки дорига хам пул бераётканлари йўқ. Оиламизда кичик тижорат бор. Таом пишириб сотамиз. Келган харидорларга белгиланган нархда сотаман қайнонамга эса ўша пулни тенг яримини бераман қолганини ўзимга олиб қўяман. Бу қилган ишим тўғрими ёки ўғриликка кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотлари ўзингиз ёки эрингизни пулига бўлса олишингиз жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!