Ассалому алайкум! Сут берган аёл она ҳисобланади деб эшитганмиз. Ана ўша сут берган она рози эмасман деса сут эмган фарзанд уни рози қилишга мажбурми? Ёки фақат туққан онасини рози қилса кифоя бўладими? Эмизган онани рози қилмаса ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бир-биридан ажратиш нотўғри. Шариатга зид бўлган нарсани талаб қилса бошқа нарса. Валлоҳу аълам!