Ассаламу алайкум устоз илмингиз ва умрингиз бунданда зиеда булсин бир саволим бор эди? сотилган молни харидор кайтариб олиб келса уша молни кайтариб олиш керакми еки олмаслик керакми? савол такрорий ва имло хатоларга йул куйилган булса бизни кечиргайсиз "Оллох рози" булсин сиздан!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Савдо битганидан кейин, ихтиёр ҳақи сўраган бўлса, мисол учун, уч кун синаб кўраман, деган келишув бўлса, қайтарса бўлади. Бошқа ҳолатда айби бўлмаса, қайтаришга ҳаққи йўқ. Аммо сотувчи мурувват қилса, қайтариб олса, ўзининг иши.