Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижоб ўраш учун қилинадиган амаллар

18:23 / 02.04.2022 | Surayyo | 1980

Ассалому алайкум! Мен 2 йил бўлди хижобга кирганимга Алҳамдулиллаҳ. Яқинда бир дугонам билан кўришиб қолдим. У хам хижобга кирмоқчи эдим бир отин ойи хижобга киришни ўзини дуолари бўлади ўшаларни ўқиб ёдлаб, нимадир амалларини қилиб кейин кирилади деб айтди. Шуларни қилиб кириш керак эди бўлмаса хижобга кирмайди деб айтди, деди. Мен эса йўқ хижобда унақа дуоларни қилиш кераклигини билмайман менимча авратни тўлиқ ёпиш, ўта тор ичи кўринадиган кийим кийилмаса хижоб ўраса бўлаверади дедим. Яна аниғини билмайман дедим. Саволим хижоб ўрашда дуолари борми қанақа дуо ўқишим керак. Мен хеч қанақа дуоларсиз хижобга кирганман энди хозиргача хижобда юрганларим хижобсиз юрган хукмда ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша отин ойи динни билмас экан. Сиз тўғри айтибсиз, авратни тўсиш учун бирор зикр, дуо ёки бошқа шу каби амаллар шарт эмас. Шаръий жиҳатдан балоғатга етгач авратларини тўсиш фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat