Ассалому алайкум! Мен 4 йил аввал танишимдан маълум гўшт қарз бўлганман, хозир шу қарзимни пул кўринишида тўлашим керак, аввалги гўшт нархи бўйича тўлайманми ёки хозирги нарх бўйичами ёки келишсак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Гўшт қарз бўлсангиз қарзингизни тўлаётган куннинг нархида тўлайсиз. Валлоҳу аълам!