Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шомдан кейин айтиладиган зикр саҳиҳми

15:18 / 17.11.2020 | Bintu Ravshan | 1691

Ассалому алайкум! Яқинда ижтимоий тармоқларда бир хабар ўқиб қолдим, аммо бу ҳақида ҳадисларда илмим етганча қидириб кўриб тополмадим, шуни ишончлими билишни истардим. Хабарда шундай дейилган "Кимки шом намозидан кейин Ушбу сурани ўқиса Аллоҳдан нимани сўраса беради ИншаАллоҳ! Ушбу дуони қилган инсоннинг ҳожатлари раво бўлади «Ким ҳожатманд бўлса, фотиҳа сурасини шом намозининг фарз ва суннатидан сўнг, ўрнидан турмасдан олдин, қирқ маротаба ўқисин. Сурани ўқиб бўлгач, Аллоҳдан ўзининг ҳожатларини сўрасин.Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч шубҳасиз унинг ҳожатини раво қилади. Юқорида зикр қилинган иш тажриба қилиниб, ушбу тавсияни манфаатли, дея топдик. Фотиҳа сураси қирқ маротаба ўқилганидан сўнг, ушбу дуо ўқилади: «Илоҳим, сенинг илминг сўралган нарсага кифоя қилади. Ушбу Фотиҳа сураси ҳаққи, менга сўралган нарсада кифоя қил. Сени караминг айтилган сўзга кифоя қилади. Ушбу фотиҳа сураси ҳаққи, мени айтилган сўз сабабли икром қилиб, қалбимдаги нарсани ҳосил қилишингни сўрайман». Ушбу дуо Шайх Муҳйиддин ибн Аробийдан ривоят қилинган Арабчадан Элёрбек Эркинбек таржимаси" 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир тажриба қилиб кўринг. Саҳиҳ даражасига етган эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat