Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос тезроқ жавоб беринг

00:00 / 07.06.2010 | eski savollar | 3007
Ассалому алайкум хурматли Шайх Ҳазратлари. Дустимнинг илтимосномасини уни номидан сизга баён этмоқдаман."Мани жуда бир қийнаб йрган саволим бор. Ман турмуш қурганимга бир ярим йил булмоқда. Шу вақт мобайнида оиламда хар хил гаплар булиб утди, яний аёлим мани онамлар ва оиласи бузилиб қайтиб биз билан ҳаёт кечраётган опамлар билан келиша олишмади. Орада отам оламдан утдилар. Аммо онам ҳам опам ҳам аёлимга бир огиз ҳам қаттиқ гапирмадилар. Шунга қарамасдан аёлим уйига кетиб қолди. ҳаммасидан қизиги шуки аёлим туйда қилиб келган буймларини отамлага эхсон қиладиган кунимдан бир кун олдин келиб олиб кетди. (эхсон қачон булишини биларди.) Бу вақтда аёлим ҳомиладор эди. ман ҳозир аёлимни ташлаб ажрашиб кетсам булмас диб уйлаб булган ишларга куз умиб онамларни райларига қарамасдан алоҳида яшб курдим. Фарзандли булдим, боламни тугуруқҳонадан олиб чиқмочи булган куним онам қаршилик қилдилар. сабаби ман фарзандлик булганимни на аёлим, на аёлимни онаси онамларга айтишмади ва ман фарзандимни аёлимми уйига оборишим керак экан. Онам мандан ҳафа булганларини, агар ман шу аёлим билан булсам норози эканликларини айтдилар. ман фарзандимни олиб чиқмадим. Вақт утди ман фарзандимни кургани бориб турдим аммо буни онам билдилар мандан ҳафа булиб йигладилар. шу кунларда ман аёлим билан шу масалада гаплашдим, уни ҳоҳишича ман уйдан кетиб бирга яшашим керак экан. Аёлим мани ҳонадоним билан алоқа қилмас экан, ман жавобан оиламиз биргаликда аҳилчилик билан яшасин деб ҳаракат қилдим, лекин сани ҳоҳишин булмайди, дидим. Аёлим манга бундай булса ажрашмиз деди, мен ҳам қаршилик билдирмадим. Сиздан илтимос манга ҳақ юлни танлаашга ёрдам беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингизнинг ишингиз. Бу ҳолатда биров сизга уни ёки буни қил дея олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat