Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр

22:37 / 18.06.2022 | Feruza | 1140

Ассалому алайкум! Ота-онам гўдаклигимдаёқ оламдан кўз юмишган. Биз 5 қиз қолиб ўта қашшоқликда оғир аҳволда яшаб улғайганмиз. Ҳозир барчамиз Аллоҳ карами ила гўзал оилаларга тушиб фарзандли бўлиб, ўзимизни тутиб кетдик алҳамдулиллаҳ. Дадамиз онамизга уйланганида ҳам ўта камбағал бўлган. Оёқ кийим тикиб озроқ пул топарди. Қолаверса касаллик туфайли оёқ қўли ишламай қолган ногирон эди. Дадам бу аҳволида шариатда белгиланган маҳр миқдорини онамга беролмаган бўлса керак. 1.Саволим шуки бундай камбағал инсонларга ҳам маҳр бериш вожиб ҳисобланадими. Агар бериш шарт бўлса мен дадамнинг маҳр қарзларини қандай узсам бўлади ахир онам вафот этган бўлсалар. Қарзни узишнинг яна қандай ё‘ли бор маслаҳат беринг бу муҳим. 2. Бир дўстим илк никоҳида мулла розимисиз деганда ҳа демаган бош силкиб қўйган. Эри Маҳрга бир тилло узук бераман деган. Лекин ҳалигача бермаган. Кейин 1 йил ўтиб билишича уларнинг биринчи никоҳи боғланмаган экан. Келиннинг жавобини гувоҳлар ва куёв эшитиши шарт экан. Ва улар яна қайта никоҳдан ўтишди яна маҳрга ўз миқдорича бераман деди. Лекин униям ҳалигача бермаган экан. Энди эса оилавий тортишуви сабаб эри бир талоқ қўйган улар яна никоҳланишди. Саволим шуки дўстимнинг эри учта никоҳдаги бермаган ҳамма маҳрни берадими ёки бермаганлари унутилиб янги никоҳида айтган маҳрнигина берадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳр бойга ҳам, камбағалга ҳам вожиб. Маҳр миқдори ўзаро келишилган бўлиши лозим. Агар бир миқдорга келишмаган бўлсалар маҳр мисл (яъни, ўша аёл кабиларга бериладиган ўртача маҳр) бериш эрнинг зиммасига тушган. Агар буни адо қилмай вафот этиб кетган бўлса, дарҳол унинг меросидан олиб хотинга берилиши шарт. Агар хотиннинг ўзи ҳам вафот этган бўлса ўша маҳр ундирилиб, хотиннинг қолдирган меросига қўшилади ва меросхўрлар ўртасида тақсимланади.

2). Иккинчи ва учинчи никоҳлар учун алоҳида-алоҳида маҳр бериши шарт. Биринчи никоҳдан кейин жинсий яқинлик бўлган бўлса у учун ҳам маҳр беради.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat