Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отасини яқин дўстини ҳам "Ота" деб чақирса бўладими?

00:00 / 30.12.2012 | eski savollar | 3353
Ассалом алайкум муҳтарам шайҳ ҳазратлари ! Ижозатингиз билан қуйидаги савол билан мурожат қилсам: Менинг отам ва отамнинг энг яқин до'сти ёшлигидан бир-бирларини ота оналарига (ҳурмат юзасиданми,ёки чин до'стлик рамзи сифатидами) о'з ота оналаридай мурожат қилишарди,я'ни менинг отам о'ртог'ини отасини "ота" ,онасини "опа" деб мурожат қиларди,отамнинг до'сти ҳам ҳудди шундай. Мени бундай до'стликка ҳавасим келарди,отамнинг до'стини мен қатори о'г'ли билан бирга о'йнаб катта бо'лдик,аммо биз бу "удум"га риоя қилмадик,шунчаки бир биримизни отамизни "амаки",онамизни "ҳола" деб чақирар эдик. Мен амаким билан бир идорада бир неча йил бирга ишлаганман,ва жуда яқин бо'либ кетганмиз, менга жуда ко'п нарсаларни оргатган иш давомида. Гап шундаки яқинда,куни кеча о'ша до'стим бир йилга яқин ог'ир ҳасталик сабаб бо'либ бу оламни тарк этди...Унинг ҳам ёш оиласи ва 3 ёшлар чамаси ширин қизчаси бор эди. Бу амакимни ёлг'из о'г'ил фарзанди эди,қолганлари фарзандлари қиз. Мен ҳозир бошқа юртдаман,амакимга телефон қилишга ҳам қо'лим бормаяпти.Агар мени о'зимни ота-онам рози бо'лишса,бу оилани ко'нглини ко'тариш мақсадида,ҳудди улар каби,марҳум до'стимни отасини "ота",онасини "опа" (марҳум до'стим уларга шундай мурожат қиларди) деб мурожат қилишим шариатимизга то'г'ри келадими? Ноо'рин савол берган бо'лса мени ма'зур тутинг ҳазрат. Илтимос марҳум до'стимни,оила а'золарини ва биз муҳлисларингизни ҳам дуо қилиб қо'йсангиз. Аллоҳ рози бо'лсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳурмат юзасидан бўлса, жоиз. Аммо бошқа маънода бўлса, мутлақо мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat