Ассалому алайкум! Садакани қилган ошкора бўлса яхши, пинхона бўлса янада яхши деб ўқигандим. Ман ўзим ишлайман, ойлигимдан эримга, яқинларимга айтмасдан фақат ўша хайрия фондидагилар биладиган қилиб садака қилсам мумкин эмасми? Яъни эрдан рухсатсиз ойлигимдан садака қилишим нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ўз ойлигингиздан бўлса албатта бундай қилишга ҳаққингиз бор. Эрингизнинг рухсати шарт эмас. Фондлардан кўра ўз қўлингиз билан муҳтожларга топширганингиз янада афзал. Валлоҳу аълам!