- Намозни қазо қилмаслик керак. Иш намозни қазо қилишга узр бўлмайди. Шароит бўлмаслиги бор. Аммо шароит топишга ҳаракат қилиш керак. Ўшандай ҳолатда қорни очган одам нима қилиб бўлса ҳам, озуқа топади. Нима учун намоз ўқиш учун топмайди? Ҳеч бўлмаганда ишора билан бўлса ҳам ўқиш керак! Бунинг устига сиз имомга ўтишга лаёқатли экансиз.- Сизнинг ҳолатингизда имом бўлиш дуруст эмас. жуда бўлмаса, тўхтаб туринглар, намоз ўқиб олай, кейин имом бўламан, денг.