Рус тилидаги китобларнинг кўпи, минг афсуслар бўлсин, бемазҳаб, ихтилоф қўзийдиган Албонийга ўхшаганларнинг китобларидир. Уларнинг гумашталарининг пули кўп бўлгани учун, араб ва рус тилини биладиган шарқшуносларга таржима қилидириб, чоп этишган. Бу саволда айтиб ўтилган ҳолатлар алоҳида ва бир марта бўлган. Уларни амал қилиш учун қабул қилинмаган. Ислом уммати ўз тарихи давомида мазкур ривоятга амал қилмаган. Агар жоиз деган гапни айтилган бўлса ҳам. Энди эса, сиз айтганга ўхшаган гапларни кўпайтиришмоқда. Буларга эътибор бермаслик керак. Сиз келтирган иқтибосларда унча машҳур бўлмаган учта китобнинг номи келтирилган. Аммо Уммат қабул ва амал қилган уч юз минг китоб бўлса, уларнинг барчасида бу гап айтилмаган.