36 ёшли укам саратон касалига чалинди. Тошкентда барча тиббий чоралар кўрилди. Тошкентлик докторлар: "Қўлимиздан келганини қилдик, қолганини Москвада қилишади", дейишди. Москвага жўнатдик. У ердагилар дори буюришди. Дорилар қиммат экан. Шу ерга келиб маблағимиз ҳам, сотадиган нарсаларимиз ҳам тугади. Ёрдам сўраб кўп жойларга бордим, интернет-форумда ҳам ёздим. Аммо нафи бўлмаяпти. Ёрдам берадиганлар чиқмаяпти. Саратон эса ўз ишини қилаяпти... Саволим шуки, бундай ҳолатда, агар киши ночорлигидан ҳалок бўлиб қолса, гуноҳ жамоатга тушадими? Бу тўғрида ҳадис ҳам бор эканку.