Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом динида вегартерянлик

00:50 / 10.10.2023 | 097_MIRAXMEDOV | 1040

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда мусулмонлар орасида вегетарианлик оммалашиб бормоқда. Вегетарианлик тушунчаси Ислом динида мавжудлигига қарамасдан жуда копчилик гошт йийишни озига ва оиласига тақиқлаб қоймоқда. Нега деса базилари Пайғамбаримиз С.А.В. ҳеч қачон гошт емаганлар, яна базилари Пайғамбаримиз С.А.В. ҳеч қачон сигирни қурбонлик қилмаганлар ва уни гоштини ейишдан қайтарганлар деб сахих болмаган ҳадисни мисол қлб келтиришмоқда ва сигирни муқаддас ҳайвон уни сойиб болмайди деган этиқодни таргиб қилишмоқда. Нма сабабдан муқаддас деса, сигир инсонларнинг онаси эмиш, сут бергани учун. Мен бу вегертерянлик бекор тушунча эканлиги қанча тушунтиришга ҳаракат қилмай гапимга кирмаяпти. Буларни барчасини Аллоҳ бизга фойдаланишимиз учун немат қилиб берган, сигир ҳеч қандай муқаддас эмас, Аллоҳ уни онгсиз ҳайвон қлб яратган десам ҳам фойдаси болмаяпти. Энг ёмони ҳозирги пайтда мусулмон болган озбеклар ҳар хил буддизим динидаги ёки хар хил еврейлардан вегетарианлик ёки озини англаш ҳақидаги курсини сотб олиб тўғри нотўғрилигига қараб отирмасдан бошқа озбек мусулмонларига таргиб қлб оргатишмоқда. Мен оз танишимни қандай қлб бу ёлдан қайтарсам болади, илтимос маслаҳат беринг. Танишим оқиятган курслари орасида ҳар хил ҳиндларнинг худоларини исмини айтиб медитатсия қилар экан. Аллоҳдан озга илоҳ борлигига ишониб шундай нарсаларни органиб оргатиб юрганлар Аллоҳга ширк келтириб диндан чиқиб қоладими? Мана шундай Ислом динини бузиб, ҳар хил нарсаларни қошб таргиб қилаётганларни жиноий жавобгарликка тортса боладими? Жавобингиз жуда ҳам муҳим, озмга жуда яқин болган инсонни қайдай қлб бу ёлдан қайтарсам болади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ислом динида вегетарианлик, яъни ҳайвон гўшти ва ҳайвон маҳсулотларини тановул қилмаслик эътиқод даражасига чиқарилишидан - уларни ўзига ҳаром қилиб олишдан ёки бу нарсаларни тановул қилмасликни савобли ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилдирувчи амал деб билишдан қайтарилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تُحَرِّمُواْ طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُواْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ۝

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас» (Моида сураси, 87-оят).

قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللّهِ الَّتِيَ أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالْطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِي لِلَّذِينَ آمَنُواْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ۝

«Сен: «Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» деб айт. Сен: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», деб айт». (Аъроф сураси, 32-оят).

قُلْ أَرَأَيْتُم مَّا أَنزَلَ اللّهُ لَكُم مِّن رِّزْقٍ فَجَعَلْتُم مِّنْهُ حَرَامًا وَحَلاَلاً قُلْ آللّهُ أَذِنَ لَكُمْ أَمْ عَلَى اللّهِ تَفْتَرُونَ۝

«Сен: «Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!» деб айт. Сен: «Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» деб айт». (Юнус сураси, 59-оят).
Аллоҳ таоло қайси амал ибодат эканлиги-ю, қайсилар ибодат эмаслигини ўз оятларида ва Расулининг ҳадисларида баён қилиб қўйган. Ҳайвон маҳсулотларини емасликни ибодат ёки савобли иш деб билиш хатодир. Башариятнинг энг афзали бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвон гўштини истеъмол қилар эдилар, ҳайвон сутини ичар эдилар, асал тановул қилар эдилар. Аммо киши шахсий табиатидан келиб чиқиб, кўнгли тортмаганлиги ва иштаҳа қилмаганлиги туфайли бундай маҳсулотларни истеъмол қилмаса, бу ўзининг иши. Муҳими шуни афзал танлов деб билмаса бўлгани.
Энди саволингиз нариги қисмига келсак, киши ўзга динлардаги илоҳ деб даъво қилинувчи нарсаларнинг исмларини айтиб юришни ўзига вазифа қилиб олиши ёки шулар асосида бирор машғулотлар ўтказиши ширкга олиб келади. Булар исломга зиддир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat