Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги тушунмаган сўз

02:52 / 27.11.2018 | ISLAM | 1761
Ассалому алайкум! 1. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан бир хадисни келтираман, лекин аниқ эсимда йўқ. Қайта топа олмадим. Пайғамбаримиз (с.а.в) намозда ёки намоздан ташқарида Аллоҳ таоло ул зотни орқаларига қўлини қўйганини айтадилар. Аллоҳни қўли деганда қандай тушуниш керак. Шу хадисни шархлаб берсангиз илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шу каби оят ва ҳадисларни уламолар муташобиҳ оят ҳадислари дейишган. Бу борада уламолар тўрт фикрни айтиб ўтганлар. Энг афзали, мутақоддимларнинг гаплари. Аллоҳ Ўзига нимани исбот қилган бўлса иймон келтирамиз, илмини Ўзига ҳавола қиламиз. Аллоҳ гапирувчи дейилган, Мусо алайҳиссалом билан сўзлашган, буни Қуръонда ҳам баён қилган. қандай гаплашганлигини ҳеч қаерда шарҳлаб ўтирмаган. Уламолар бу борада турли ижтиҳодларни қилишган. Бири Мусо алайҳиссалом эшитган овоз Аллоҳ таолонинг совт(овоз)и бўлган, лекин у махлуқотларни овозига асло ўхшамайди десалар бошқаси Мусо алайҳиссалом эшитган совт Аллоҳнинг каломига далолат қилувчи махлуқ совт дейишган. Хуллас қатъий бир далил йўқ. Бундай ўринларда энг яхшиси илмини Аллоҳга ҳавола қилиш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat