Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйнинг аҳамияти

12:00 / 04.06.2021 | Zuhraxon | 1558

Ассалому алайкум! Мен қишлоқда яшайман. Турмуш қурадиган ёшдаман. Қишлоқда келин либоси кийиб, келин куёв саҳнага чиқиб тўй қилиш урф. Мен саҳнага чиқишни келин либос кийишни хоҳламайман. 1)Куёвликка номзодлар билан учрашганимда буни доим таъкидлаяпман. Мен нотўғри қилмаяпманми? Яъни оила қуришда оилани манфаатларида бу арзийдиган шарт деб ҳисоблайсизларми? Ёки одоби, хулқи маъқул келсаю орзу ҳавасимиз бор деб мени бу истагимга қарши бўлишса розилик бераверишим керакми? 2). Бахтиёр оила китобида "Қизларингизни динида ва хулқида ўзи рози бўладиганга никоҳланг" мазмунидаги Ҳадисни ўқигандим. Бу Ҳадисни асос қилиб танлаяпман. Лекин базан ҳеч ким ҳам билиб туғилмайдику деган фикр ҳам келади. Чунки хидоят Аллоҳдан. Аммо мени ўйлашимча, оилада эркак киши тақволи бўлиши кк. Чунки аёл киши эмас оилани эркак киши бошқаради деб ҳисоблайман. Мен турмуш ўртоқ танлашда нималарга аҳамият беришим керак кўпроқ? Маслаҳат берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратингизни беркитишни ҳаракатида бўлинг. Бир нарсани тушунинг, сиз Аллоҳдан кимни сўрасангиз Аллоҳ ўшани беради. Кичик, арзимас нарсаларни сўраб қўймасангиз бўлди. Бирорта сифатини айтиб бизга шунақа эр ҳам бўлаверади деб қўйманг. Балки ҳамма ҳамма томони мукаммал куёвни сўранг. Аллоҳнинг фазли чексиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat