Ассалому алайкум! Оилада уч қиз фарзандмиз. Битта ўғил укамизни боқиб олишган. Онамиз вафотларидан кейин (Отамиз анча аввал ўтганлар) укамиз мен қонун бўйича хамма мерос 4га бўлинишига қаршиман, шариат бўйича бўламиз, сизларга тўртдан бири эмас, саккиздан бири тегади деб айтди. Шариат бўйича бўлсак сенга умуман мерос йўқ, чунки боқиб олингансан деб айтсак у ишонмаяпти. Ким хақлигини айтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Боқиб олинган фарзанд хоҳ ўғил бўлсин хоҳ қиз бўлсин, уни боқиб олган ўгай она ёки ўгай отасидан мерос олишга ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!