Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайз вақтида жинсий яқинлик қилиш

00:00 / 07.01.2013 | eski savollar | 7260
Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари! Сизга биринчи марта савол йўллаб турибман. Бу саволни сиздан бошқасидан сўрашга уялдим, аёлимнинг ҳайз ҳолатини сўнги кунларида нафсим кучли келиб яқинлик қилиб қўйдим. Энди афсусдаман. қўшилиш керакмаслигини билардим, илмсизлигимдан ҳукми унча қаттиқ эканлигини билмасдим. Кейин билишимча у ҳақида оғир ҳадислар келган экан. Ундай ҳолатлар менда бир неча бор бўлган. Неча бор бўлганини аниқ билмайман. Энди Аллоҳга тавба қилдим, каффоратини бериш керакми, каффорати қанча? Ёки истиғфор билан чекланайми? Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ислом шариатида ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш ман этилганлиги маълум. Бу ҳақда Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам амр келган. Бу ишни қилган одам гуноҳкор бўлиши аниқ. Шу билан бирга, бундай ишни қилишга журъат этган одамни жазолаш, ҳушини жойига келтириб қўйиш учун молиявий жазо ҳам белгиланган. Ундай одам мазкур ишни қачон қилганига қараб, бир ёки ярим динор пул садақа қилиши лозим бўлади. Ўша вақтда бир динор 4,25 грамм соф тилладан бўлган, ҳозирги пайтда шу оғирликдаги тилланинг қийматини садақа қилиш керак бўлади. Ана шундагина ҳайз пайтида қилган жинсий яқинликнинг гуноҳи ювилади.Бу жазо гуноҳнинг ювилишига сабаб бўлиши билан бирга келажакда мазкур ҳаром ишни такрорламасликка эслатма ҳам бўлади.Абу Довуд келтирган ривоятда: «Агар унга (аёлга) қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташ пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор», дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat