Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эрига ўзини бахшида қилмаса

00:41 / 10.08.2021 | Abdulaziz | 943

Ассалому алайкум! Яқинда холамни ўғли 11 ой бирга яшаган аёлига оилавий келишмовчиликлар туфайли жанжаллашиб қолиб уйни ичида 3 талоқ дебди. Эшикка чиқиб яна оиласини ёнида 3 талоқсан дебди. Келин тараф келинни олиб кетишди. Холамни ўғли бир ўқимишли домлани олдига бориб 11 ойдан бери аёлига яқинлик қилмаганини айтибди. Аёлига яқинлашса у ўзини бахшида қилмабди хар хил бахоналар билан мажбурласа хам бўлмабди, келин ўзини бошқача тутаверибди. Домла хамма гапни эшитиб бўлгач, аёл ўзини эрига бахшида қилмагани учун ўртага 3 талоқ тушмаганини айтибди. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Аёл ўзини эрига бахшида қилмагани учун” деган гапда жинсий яқинлик бўлмагани учун деган бўлса ҳам, уч талоқ тушади. Бу ҳақида “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Духул (жинсий алоқа) қилинмаган хотинга «сен уч талоқсан» деса, айтгани тушади. Уламолар жумҳури, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам: «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat