Ассалому алайкум! Устозлар 《Умматим баъзан яланг оёқ юриб турсинлар》 деган маънода ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Абу Довуднинг “Сунан”ларида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида бизларни оёқ яланг юришга буюрардилар” деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам гоғ-гоҳида оёқ кийимсиз юрар эдилар. Валлоҳу аълам!