Ассалому алайкум! Қуйидаги матнни текшириб берсангиз, матннинг қуввати биорми: Аллоҳ таоло ҳадиси қуддусийда айтади: “Азизлигим ва улуғлигимга қасамки, мўмин бандамнинг жонини оларканман, мен унга раҳм қилишни хоҳлайман. У қилган ҳар битта хато учун уни жазолайман. Жасадидаги касал ёки ризқидаги торлик билан уни синайман. Молидаги ёки боласидаги мусийбат билан жазолайман. Шундай қилиб мусийбат билан гуноҳларини ювавераман ювавераман. Агар унда гуноҳлардан яна бирон нарса қолган бўлса, ўлим сакоратини қаттиқ қиламан. Охирида шу билан ювиб ташлайман. Шунда у менга худди онаси уни туққан кунидек рўбарў бўлади”, шу маънодаги ҳадис борми? Аллоҳ рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Бундай манода ҳадис борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!