Ассалому алайкум! Бизнинг шаҳарчанинг масжиди қурилиш пайтида қибласи нотўғри қилиб олинган. Ислом.уз иловасидаги қибла билан текширганимда қибладан 50 градус фарқ қиляпти. Масжид имоми билан гаплашиб кўрдим вазиятни тушунтирдим. Масжид имомини айтишича ҳозирги бизнинг ҳолатимиз мазҳабимиз бўйича шундай ўқишни тақозо этади, чунки биз ҳозир масжидни қайтиб қуролмаймиз маблағ йўқ деб айттилар. Ҳам одамларни орасида ихтилоф бўлиши мумкин шунча ўқиган намозларимиз нима бўлади энди қибла нотўғри бўлса деб. Қибла нотўғрилигини билгач жамоатга чиқмай қўйдим уйда ўқийман ҳамма намозларимни. Қолган биродарларимизни намозларидан хавфдаман. Қибла нотўғри бўлган масжидда ўқиган намозлари нима бўлади деб. Шу ҳолатта жамоатга чиқаверишимиз керакми ёки уйда ўқийликми? Шу ҳолатта қибла қийшиқ ҳолатида намоз ўқишимиз учун қанақадир узрли ҳолат борми?
– Ва алайкум ассалом! Электрон иловалар ҳам фарқ билан кўрсатади. Қиблани аниқ текширишни биладиган мутахассис билан текширтиринглар, агар 45 градус ва ундан кўпроқ фарқ қилса, намоз дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!