Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратсиз намоз ўқиш

17:18 / 07.12.2022 | Зафар | 872

Ассалому алайкум! Иш вақтимда таббий эхтиёж сабабли (хожатга кичкинаси учун чиқаман) пешин вақти кирганда тахоратим бузилди деб намозимни қазо қилиб қўяпман бу холларда қандай йўл тутишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳожат учун чиқишга имконингиз бор эканми, демак таҳорат олишнинг ҳам иложини қилсангиз бўлади. Сув идишга бир литр сув солиб иш жойингизга олиб келиб қўйинг. Ўша билан бемалол таҳорат қилиб олаверасиз. Оёқни ювиш машаққат бўлса, ишга келишдан аввал таҳорат қилган пайтингизда маҳси кийиб олинг. Ишхонада таҳорат бузулганида оёқни ювишни ўрнига ўша маҳсига масҳ тортаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat