Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ҳадисда нима назарда тутилган?

15:39 / 25.11.2015 | Baxtiyor Sheraliyev | 2751

Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар! Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар номли бир китобчани мутолаа қилаётганимда ушбу ҳадисга дуч келдим. "Албатта, бу Қуръон қайғу билан нозил бўлди. Сизлар уни ўқиганингизда йиғлангиз! Йиғлай олмасангиз, йиғлагандек бўлингиз" (Ибн Можа, 1337). Ушбу ҳадисдаги "қайғу билан нозил бўлди" деганда нима назарда тутилмоқда? Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни қайғу билан ўқинг, чунки у қайғу билан нозил бўлган" деганлар. Табароний ривояти.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг гўзал қироат қилувчиси, Қуръонни қироат қилганда қайғуга тушадиганидир". (Табароний ривояти).

Абдулмалик Ибн Умайр роҳматуллоҳи алайҳдан мурсал ҳолда ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен сизларга бир сурани ўқиб берувчиман ким (уни эшитиб) йиғласа, у учун жаннат. Агар йиғлай олмасаларингиз ўзларингизни йиғлаганга солинг”. (Байҳақий ривояти).

Саъд ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Бу Қуръон қайғу ва машаққат ила нозил бўлди. Уни ўқиганингизда йиғланг. Агар йиғлай олмасаларингиз ўзларингизни йиғлаганга солинг" дедилар. (Байҳақий ривояти).
"Қайғу билан нозил бўлди"нинг маъноси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга машаққат билан ва ундаги таҳдид, ваъид, қаттиқ азоб, аҳд ва мийсоқларни тафаккур қиладиган одамни қайғуга солувчи бўлиб нозил бўлди – деганидир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat