Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онани оқ қилиши!

14:12 / 04.06.2022 | Абдулазиз | 1042

Ассалому алайкум! Ёшим 47да. Оилада ёлғиз ўғилман. Иккита турмушим бўзулган. Биринчи турмушимдан 22 ёшли ўғлим ва 18 ёшли қизим бор. Улар хам мен билан яшаб келишмоқда. Ўз онасидан вос кечишган айрим сабабларга кўра. Иккинчи турмушимда 19 кун яшаганман. Келинни касаллигини билмаганман(ШЕЗОФРЕНИЯ). Оилани боқувчисиман. Давлат ишида яхши лавозимда ишлаб келаман. Учинчи турмушимдан 6 ёш қизим бор. Аммо учинчи турмушимдаги аёлим оиламга киришолмади: онамни хурмат қилмайди, болларимни ажратади (ўғлим билан 3 йилдан буён гаплашмайди), уйдан пул ташийдиган одатлари хам йўқ эмас. Ўзим беш махал ибодатдаман. Фарзандаларимга хам номозни ўргатганман. Катта қизим хижобга кирган. Алхамдуллилах. Яшаб турган аёлим билан чиқишолми ўтган йили кузда яна битта аёлни никохимга олдим. У аёлни отаси ўзбек онаси татар. У хам хижобга ўранган. Беш махал ибодатда. Уйимдаги аёл мендан берухсат кетиб қолди онасини уйига. Бу кетиши биринчиси эмас. Охиргиси. Чунки охирги 4-5 йил ичида отамнинг кўнглига қараб яшаб келганман. (Отам кичкина қизимга боғланиб қолган) Онам уй рўзғорида қийналиб колганлари учун иккинчи аёлим борлигини айтдим. (Шу пайтгача яшириб келганман. Фақат ўғлим билар эди) Онам у аёлни йга олиб кел дедилар. Ёрдам берсин рўзғоримга деб. Мен олиб келган куним онам аёлимни урушиб қарғаб уйдан хададилар. Тезда ишдан келиб уйимиздан олиб кетдим. Мен иккинчи аёлимга 2 хонали уй олиб бердим. Уйни ўғлимни номига расмийлаштирдим. Чунки бу аёлимга уйим, бойлигим, манфаатим керак эмас. У мени деб Намангандан келган. Менга итоат қилиб мени изнимда юради. Онам шу аёлинга талоғини бериб ота онангдан тиз чўкиб сўраййсан деб шарт қўйишган! Берадиган саволларим шундан иборат? 1-савол) Ота онам бу холатда мени оқ қилишса оқ қилгани менга ўтадими? (Шу пайтгача ота онамни рози қилиб келганман: айтган нарсаларини олиб берганман, мехр берганман, машина олиб берганман, дам олиш масканларига олиб борганман, даволатганман) Яъни бир умир ота онамни изнидан чиқмасдан хизматларини қилиб келганман. Хозир эса улар ёки бизни ёки ўша аёлини танлайсан деб шарт қўйишган! 2-савол) Ота онамнинг кўнглига қараб беайиб аёлимга талоқ беришим дурустми? Бу холатда нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўтмайди, аёлини ноҳақ талоқ қилишга буюришса, итоат қилинмайди. Бошқа ишларда уларга яхши муомала ва чиройлик одоб билан муроса қилаверади.

2). Дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat