Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Колбаса сотиш

16:00 / 26.07.2021 | Qanday qilib? | 1631

Ассалому алайкум! Бизнинг дўконимиз бор. Шу дўконимизда колбаса маҳсулотларини сотмоқдамиз. Лекин ўзимиз колбасани унга қўшилган ҳайвон Аллоҳ номи билан сўйилганмикин деган гумонда истеъмол қилмаймиз. Мен колбаса сотмайлик мусулмон ўзига раво кўрмаган нарсани бошқа мусулмонга раво кўрадими десам уйдагилар кўнмаяпти. Шу сабабли сизларга савол билан мурожаат қиляпман. Шундай ҳолатда нима қилишимиз керак? Агар сотиш жоиз бўлмаса ва сотишни тўхтатсак олдин сотганимиз сабабли топган пулимиз ҳаром бўлиб қолмайдими? 2) Ёки Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан текширилган ва ҳалол дейилган колбаса тури борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаромлиги аниқ бўлса ёки ҳалоллигига шубҳа бўлса сотишингиз жоиз эмас. Чунки мусулмон шубҳадан йироқ бўлиши керак. 

عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي 

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман".
Насаий ривояти.
2). Олдин сотганларингизга тавба қилингалар. Унинг ҳаром ёки шубҳалигидан топган фойдаларингизни савоб умид қилмай қамбағалларга садақа қилиб юборинглар.
3). Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан текширилган ва ҳалол дейилган колбаса турлари ҳақида бизда маълумот йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat