Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хуфтондан кейин мумкин эмасми?

00:00 / 08.09.2011 | eski savollar | 2834
Ассалому алайкум хурматли Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин. Устоз мана икки йилдирки биз энг озида соат кечки 12да, булмасам 1,5-2 ларда ухлаймиз, негадир уйкумиз келмайди, шу сабабли биз хуфтондан кейин, ярим соатларча вакт илм олиш билан машгул буламиз, кейин уйкумиз келгунича дастурхон бошида чой ичиб, сухбатлашиб утирамиз. Якинда бир киши бизга мусулмон инсон хуфтон намозини укигандан кейин агар зарурий ишлари булмаса, ётиб ухлаши керак, булмасам колган бекорчи ишлари харом булади деди. Устоз шу гап тугрими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат, АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хуфтон намозига тааллуқли икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки ҳар кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади. Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар уйқудан олдин витр намозини ўқишга уринадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat