Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимор – ҳаром.

00:00 / 10.08.2010 | eski savollar | 2755

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Бир дўстимиз қимор ўйинига муккасидан кетган. Шуни деб ёлғон гапиради. Онаси ва оиласи билан кўп уришиб қолишади. Шариатимизда шу амалдан қайтариш учун қандай йўл тутиш керак? Онаси ва аёли бундай ҳолатларда нима қилади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

- Ва алайкум ассалом! Қимор – ҳаром. Уни ўйнаган одам катта гуноҳ қилган бўлади. Аллоҳ таоло бу ишни қаттиқ қоралаган:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ قُلْ فِيهِمَا إِثْمٌ كَبِيرٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ وَإِثْمُهُمَا أَكْبَرُ مِن نَّفْعِهِمَا

«Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт» (Бақара сураси, 219-оят).

Оятдаги «хамр» сўзини «ичкилик», «ароқ» ёки «вино», деб таржима қилмадик. Чунки «хамр» сўзи умумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни бироз бўлса-да, таъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига наша, қора дори, кўкнори ва бошқалар ҳам киради.

«Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар».

Демак, Набий алайҳиссаломдан хамр ва қимор ҳақида сўрашган. Исломга тўлиғича кириш жараёнида бундай савол бўлиши албатта, зарур эди. Ислом инсон ҳаётининг ҳамма тарафларини қамраб олган, мусулмонлар тасаввурига янгича ўйлаш ҳиссини солган эди. Одамлар жоҳилият қоидаларидан, одатларидан тезроқ қутулиб, исломий қонунларга тезроқ амал қилишга шошилар эдилар. Ислом жиҳод, намоз каби нарсаларгагина эмас, ундан бошқа ишларга ҳам, масалан, озиқ-овқатнинг ҳалол-пок бўлишига, ҳалол касб-кор орқали мол-дунёни ҳалол йўл билан топишга ва уни жойини топиб нафақа қилишга ҳам эътибор беради. Чунки булар инсоният ҳаётидаги энг муҳим ҳолатлар ҳисобланади.

Дунёда адолат ўрнатиш, ер юзида Аллоҳнинг халифаси бўлиш вазифаси юклатилган шахс ароқхўр ёки қиморбоз ва молини ноўрин сарфлайдиган бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ. Ҳолбуки, хамр ичиш, қимор ўйнаш ва ноўрин нафақа қилиш ҳоллари жоҳилият даврида кишилар ҳаётига сингиб кетган эди. Улар хамрсиз ҳаётни тасаввур қила олмас эдилар. Шунингдек, одамлар орасида қимор ва молни нотўғри сарфлаш каби амаллар ҳам кенг тарқалган эди. Мусулмонлардан баъзилари ўзларидаги пок ҳис-туйғу таъсирида бу ишларнинг ўнгланиши лозимлигини ҳам ҳис қилар эдилар. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳим, бизга хамр ҳақида шифо бўлувчи баён бергин», деб дуо қилиб юрар эдилар.

Хамр ва қимор ҳақидаги саволга жавоб беришни Аллоҳ таоло Набий алаҳиссаломга «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт», деб ўргатмоқда. Аввало хамрнинг ҳам, қиморнинг ҳам катта гуноҳ эканлиги таъкидланмоқда. Шу билан бирга, ўша вақтдаги кишиларнинг эътиқоди бўйича манфаатлари ҳам борлиги эслатиб ўтилмоқда. Хамр сотиб пул топишни улар манфаат деб тушунишган. Шунингдек, қиморда пул ютишни, ундан одамларга чўтал беришни ҳам манфаат деб санашган. Лекин бунга ўхшаш манфаатлари уларнинг гуноҳи олдида ҳеч нарса эмаслиги ҳам уқдирилмоқда. Хамрнинг жамиятга, шахсга, давлатга ва инсониятга келтирадиган зарари ҳозирги кунимиздагидек кўзга яққол кўринмаган бўлса керак. Таъкидлаш лозимки, ақлни тўсувчи ҳар бир нарсага «хамр» дейилади. Унинг номи турлича бўлиши мумкин – пиводан тортиб, морфи ва бошқалар – ҳаммаси ҳаром.

Қиморнинг ҳукми ҳам шундай: осонлик билан, меҳнат қилмай, ошиқ ёки карта ўйнабми ёки бошқача номланган ўйинлар ўйлаб чиқарибми, одамларнинг пулини олиш ҳаром. Ҳозирги пайтда хамрга ўхшаб қиморнинг ҳам тури кўпайиб кетиб, инсониятга катта зарар келтирмоқда. Уларнинг барчаси ҳаромдир. Ушбу гапларни айтиб, ўша кишига насиҳат қилиш керак.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat