Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз мен олдин ҳам мерос бўйича масалалар сўрагандим, Алҳмадулиллаҳ жавоб олдим. Мени ҳозир бир масала қийнамоқда, яъни менинг акам ўтган йили қазо қилдилар. У кишидан 1 та ўғил фарзанд қолган. Олдинги саволим билан боланинг ва бева қолган хотиннинг улушларини билиб олгандим. Алҳамдулиллаҳ ота-онам ҳаётлар, акамнинг ҳаётлик пайтида ҳеч нарсаси йўқ эди (шахсий нарсалари бор фақат) яъни у кишининг ўзларнинг номида ҳеч нарса йўқ эди. Шундоқ вазиятда у кишининг ўғлига ва бева қолган хотинига қанақа қилиб улуш ажратилади? Мол-мулк эгаси ҳаёт бўлсада мерос бўлиб берилиши мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳужжат бўйича йўқ бўлса ҳам, ҳақиқатда бўлган мулки боласи, хотини ва ота-онасига тақсимланади. Мол-мулк эгаси ҳаёт бўлса, мерос бўлиб берилиши мумкин эмас.